Самарқанд халқаро аэропорти эпидемиологик вазият туфайли кутиб олувчилар ва кузатиб қўювчилар учун кириш чеклангани ҳақида эълон бериб, сўнг уни ўчирди. Санитария-эпидемиология қўмитаси вазият барқарорлиги, аэропортни бошқарувчи компания эса унинг чекловларсиз ишлаётганини маълум қилди.
Самарқанд аэропортида 30 дан ортиқ авиация ихлосмандлари иштирокида илк расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди. Авиаспоттерларга самолётларни тунда «тутиб олиш» ва тонгни перронда кутиб олиш таклиф қилинди.
1 октябрдан бошлаб Самарқанд халқаро аэропорти «Очиқ осмон» режимида ишлай бошлайди. Бунда аэропортга хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимсиз ҳам авиақатновларни амалга ошириши мумкин.
Uzbekistan Airways 12−20 сентябрь кунлари Тошкент, қолаверса, Россия, Қозоғистон ва Туркиядан Самарқандга амалга оширилиши режалаштирилган бир нечта рейсларни бекор қилди. Авиакомпания буни Самарқанд халқаро аэропортидаги техник сабаблар билан изоҳлади.
Самарқанд аэропорти 14−16 сентябрь кунлари тижорий йўловчи ва юк ташувчи рейсларни қабул қилмайди. Шу кунлари шаҳарда ШҲТ саммити бўлиб ўтади.
Конституцияга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилган Шавкат Мирзиёев, 2025 йилгача ҚҚС ва божхона божидан озод қилинган импорт тиббий жиҳозлар, иш вақти соат 20:00 гача узайтирилган поликлиникалар, Оҳангаронда 20 минг доллар пора олаётганда ушланган ҳокимлик ходими, айрим шифокорларга белгиланадиган 100 фоизгача ойлик устама, Самарқанд аэропорти очилгани, Наврўзда қор ёғиши ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 18 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Жума куни Самарқанд халқаро аэропортининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мажмуа соатига 800 йўловчига хизмат кўрсата олади ва «Очиқ осмон» режимида ишлайди. 2022 йилда аэропортдан Москва, Санкт-Петербург, Истанбул, Олмаотага, 2023 йилдан бошқа шаҳарларга парвозларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
«Самарқанд» халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан бир ойга ёпилди. Барча қатновлар Навоий, Бухоро, Қаршига йўналтирилади, бу ердан йўловчилар учун Самарқандга ер усти трансфери ташкил этилади.
Uzbekistan Airports ва Air Marakanda компаниялари «Самарқанд» халқаро аэропортини ДХШ асосида модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаси доирасида ўзаро битим имзолади.
Сайдулло Тўхтасинов Самарқанд халқаро аэропортининг янги директори этиб тайинланди. Шу билан бирга у Андижон халқаро аэропорти директори вазифасида фаолият юритади.
Президентга тақдимот қилинган Самарқанд халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг йилига 1,5 млн йўловчига хизмат кўрсатиши кутилмоқда. «Air Marakanda» компаниясига ДХШ асосида 20 йилга аэропортни бошқариш ҳуқуқи берилади. Компания аэропорт инфратузилмасини ривожлантиришга 80 млн доллар инвестиция киритади.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини халқаро аэропортнинг реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади. Сентябрь ойида фойдаланишга топшириладиган янги аэропорт соатига 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Президент аэропорт одамлар учун қулай, хизмат кўрсатиш эса сифатли ва тезкор бўлиши кераклигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг